Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилади
Болаларнинг оилавий муҳитга қайтиши учун барча зарур чора-тадбирлар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга оширилади.
17 март куни Ўзбекистон Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари хорижда ота-она қарамоғисиз қолган болаларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида хизмат сафари билан Қозоғистонга жўнаб кетди, деб хабар беради Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Қайд этилишича, ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар, хусусан, Атирау шаҳрида — 1 нафар, Олмаота шаҳрида — 8 нафар ва Манғистов шаҳрида — 1 нафар бола давлат ёрдамига муҳтож бўлиб, ишчи гуруҳ вакиллари томонидан уларни ўз оилалари бағрига қайтариш режалаштирилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази қайтарилаётган болаларнинг оилавий муҳитга қайтиши учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Аввалроқ агентлик томонидан Москва, Санкт-Петербург, Астрахан, Волгоград, Иркутск, Челябинск, Владивосток ва Уляновск шаҳарларида, шунингдек, Москва, Ленинград, Орёл, Смоленск ва Владимир областларида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 30 нафар боланинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025