Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ушбу кўргазма Ўзбекистон ва Қозоғистон маданий алоқаларини янада мустаҳкамлашига умид билдирди.
Олмаотада Ўрол Тансиқбоевнинг ретроспектив кўргазмаси очилди, деб маълум қилди Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева.

Кўргазма Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Қозоғистон Абилхон Қастеев номидаги Давлат санъат музейи ҳамда икки давлат музейлари билан ҳамкорликда ташкил этилган.

“Тансиқбоев ижоди Қозоғистон билан чамбарчас боғлиқ. У бу ерда кўп ишлаган, Абилхон Қастеев билан дўст бўлган. Умид қиламанки, ушбу кўргазма маданий алоқаларимизни янада мустаҳкамлайди”, — дейди Мирзиёева.
А.Қастеев номидаги Давлат санъат музейида очилган кўргазма 1 июнгача давом этади. Рассомнинг асарлари “Ўрол Тансиқбоев: ижод сайланмасига назар” номи билан тақдим этилмоқда.

Маълумот учун, 1904—1974 йиллар оралиғида яшаб ижод қилган Ўрол Тансиқбоев рассом ва рангтасвир устаси бўлган. Унинг ўнлаб машҳур асарлари мавжуд. Тансиқбоев 1944 йилда “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” фахрий унвони билан тақдирланган.





Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
19:02 / 22.05.2025