Трамп ноқонуний мигрантларни «ўз-ўзини депортация қилиш»га чақирди
АҚШ президенти бунинг учун CBP Home иловасидан фойдаланиш мумкинлигини айтди. Бу ҳақдаги тарғибот видеоси ижтимоий тармоқларда тарқатилади.

Фото: Andrew Harnik/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп ноқонуний мигрантларни CBP Home иловаси ёрдамида «ўз-ўзини депортация қилишга» чақирди. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Трамп шу ҳафта ижтимоий тармоқларда пайдо бўлиши кутилаётган 90 сониялик видеони ёзиб олган. Нашр эълон қилган видеода Америка президенти АҚШ фуқаролигини олишни истаган ноқонуний мигрантлар ҳибсга олиниб, кейинчалик депортация қилинишдан олдин иловада рўйхатдан ўтиб, мамлакатни тарк этишни таклиф қилмоқда.
Унинг қайд этишича, агар ноқонуний мигрантлар ушбу илова орқали рўйхатдан ўтмаса ва мамлакатни тарк этмаса, расмийлар томонидан депортация қилинади, шундан сўнг улар Қўшма Штатларга қонуний равишда қайтиб кела олмайди.
«Агар улар буни қилса, келажакда қонуний равишда қайтиб келиш имкониятига эга бўлиши мумкин», деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ собиқ президенти Жо Байден маъмурияти CBP One иловасидан «миллиондан ортиқ мигрантларнинг АҚШ ҳудудига ноқонуний киришига рухсат бериш учун» фойдаланган. Бу платформа аллақачон ёпилган.
CBP Home, деди Трамп, Қўшма Штатларни тарк этиш ва ихтиёрий равишда депортация қилинишнинг осон йўли. Нашрнинг фикрича, лойиҳа ҳибсга олинган мигрантларни ушлаб туриш учун маблағ етишмаслиги фонида йўлга қўйилган.
Мавзуга оид

12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади

10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025