Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Қурбонлар бор
Юк машинаси ўзи билан бир йўналишда олдинда чапга бурилиш учун тўхтаб турган Lacetti ва қарама-қарши йўналишда келаётган, йўловчилари бўлган микроавтобус билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида 1 киши воқеа жойида, 2 киши шифохонада вафот этган. 13 киши оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Жиззах шаҳрида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Жиззах вилояти ЙҲХБ ҳодиса ҳақида қисқа ва нотўлиқ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ жорий йилнинг 18 март куни Жиззах шаҳри Нурлиобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-376 “Қўқон-Жиззах” автомобил йўлининг 151-километрида содир бўлган. Ҳаракатланиб келаётган юк машинаси ўзи билан бир йўналишда олдинда чапга бурилиш учун тўхтаб турган Lacetti ва қарама-қарши йўналишда келаётган микроавтобус билан тўқнашган. Микроавтобусда йўловчилар бўлган.
Суриштирувлар давомида юк машинаси ҳайдовчиси Жиззах вилоятидаги “Нурли тўлқин” МЧЖ ҳайдовчиси эканлиги аниқланган.
Жиззах вилояти ЙҲХБ аварияда ҳалок бўлганлар сони ва жароҳат олганларнинг ҳолати ҳақида маълумот бермаган.
Zo‘rTV'нинг “Bu kun” дастурида маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида 1 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. 15 киши турли жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган. Шулардан 2 киши кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.
Шифокор жароҳатланганларнинг аҳволи стабил оғир эканлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид

08:06 / 07.05.2025
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Epica автомобили ёниб кетди

13:41 / 06.05.2025
Фарғонада Nexia 3 ва Tico тўқнашувида бир киши ҳалок бўлиб, икки киши жароҳатланди

11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

23:43 / 05.05.2025