Трамп Канадани «энг ёмон мамлакатлардан бири» деб атади
АҚШ раҳбари Канадани савдо ҳамкори сифатида танқид қилди ва у «АҚШнинг 51-штатига айланиши керак» деди.

Фото: Bob Kupbens/Icon Sportswire via Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Канада «энг ёмон давлатлардан бири» эканлигини айтди. Бу ҳақда сиёсатчи Fox News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Америка раҳбари яна бир бор Канада «АҚШнинг 51-штатига айланиши керак» деган даъволарини такрорлади ва мамлакатни савдо ҳамкори сифатида ҳам танқид қилди.
«Улар катта божлар олишади. Айова, Небраска штатининг турли жойларига борганимда, улар доимо Канада ҳақида шикоят қилишарди... Бизда Канада билан жуда катта дефицит бор», — деди Трамп.
Америка президентининг сўзларига кўра, у «кўп мамлакатлар билан ишлаган», Канада эса «мен ишлаган энг ёмон давлатлардан бири».
Трамп Канаданинг собиқ бош вазири Жастин Трюдо вакилларини танқид қилиб, уларни «жирканч» деб атади. Шу билан бирга, АҚШ президенти унга консерваторлар билан эмас, Канада Либерал партияси вакиллари билан муносабатда бўлиш осонроқ эканини таъкидлади.
4 март куни Трампнинг Мексика ва Канада товарларига янги 25 фоизлик божлари кучга кирди, шунингдек, Хитой товарлари учун тарифлар икки баравар ошиб, 20 фоизга етди. Бунга жавобан Хитой ва Канада Америка товарларига божлар жорий қилди.
Шундан сўнг Трамп Канададан пўлат ва алюминий импортига божларни икки баравар оширишга қарор қилди. У, шунингдек, Канада автомобил саноатини йўқ қилиш билан таҳдид қилди.
Мавзуга оид

15:52 / 21.03.2025
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

00:51 / 21.03.2025
ЕИ АҚШ товарларига жавоб божлари жорий этишни апрел ўрталарига қолдирди

20:38 / 20.03.2025
Трамп таълим вазирлигини ёпмоқда: демократлар судга ариза топширди

20:27 / 20.03.2025