Хитойда уй ҳайвонларини клонлаш хизмати оммалашмоқда
Хизмат нархи 52 минг долларгача етади.

Фото: Baidu
Хитой аҳолиси уй ҳайвонларини клонлаш хизматларидан тобора кўпроқ фойдаланишни бошлади, деб хабар бермоқда South China Morning Post газетаси.
Нашр пекинлик дизайнер Лю Син ҳақида ёзди. Қиз тахминан 15 йил олдин кўчадан мушук топиб олган. Унга Томкет деб ном берган. Ёши улғайгани сари мушук касаллана бошлаган. Қиз унинг даволанишига қарийб 14 минг доллар сарфлаган. Лю Син Томкетнинг умри якунига етаётганини тушунгач, интернетдан ҳайвонларни клонлаш хизматини излай бошлаган.
Мушук ўлганидан сўнг компания мутахассислари унинг терисидан намуналар олди. Учинчи уринишда улар Томкетни клонлашга муваффақ бўлди — мушукча асл нусхаси билан деярли бир хил эди. Хизмат учун Лю Син 19 минг доллар тўлади.
Клонлаш билан шуғулланадиган мутахассисларнинг таъкидлашича, мушуклар ва итларни клонлашда мураккаблик шундаки, суррогат она ҳомилани кўтара олмаслиги ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта клонларни туғиши мумкин. Хизмат буюртмачилари одатда клонланган уй ҳайвонларини 12-18 ой ичида қўлига олади. Бунда уларга ҳайвоннинг соғлиғи ҳақидаги хулоса, генетик таққослаш натижалари ва фотоальбом ҳам тақдим этилади. Шундай бўлса-да, баъзида клонлар касал ҳолда туғилиши ёки асл нусхадан фарқ қилиши ҳолатлари ҳам кузатилган.
Хитойда ҳайвонларни тижорат мақсадида клонлаштиришга рухсат берилган, бироқ бу хизматнинг оммалашуви билан жамиятда ахлоқий масалалар тобора кўпроқ кўтарилмоқда. Шу билан бир вақтда, ушбу жараённинг нархи ҳам ошмоқда — ҳозирда клонлаштириш харажати 21 мингдан 52 минг долларгача етади.
Мавзуга оид

19:10
Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл этилди

00:55
Хитойда институтнинг собиқ ходими жосуслик учун ўлим жазосига ҳукм қилинди

22:02 / 18.03.2025
Хитой урушдан кейин Украинани тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

21:40 / 18.03.2025