Мэр: Одесса ва областга дронлар ҳужум қилди
Одесса ва Одесса областига дронлар томонидан ҳужум қилинди, дея хабар берди расмийлар. Суми области ва Запорижжя районига ҳам ҳужумлар уюштирилди.

Фото: State Emergency Service of Ukraine in the Odesa/REUTERS
Одесса ва Одесса областига учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) томонидан ҳужум қилинди. Бу ҳақда 20 март, пайшанба куни шаҳар мэри Геннадий Труханов Telegramʼда маълум қилди.
Одесса чеккасига ҳужум уюштирилди. Фуқаролик инфратузилмаси ва савдо объектлари ёнмоқда, автомобиллар шикастланган, жабрланганлар бор.
Одесса области ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олег Кипернинг сўзларига кўра, уч киши, жумладан, вояга етмаганлар ҳам жабрланган.
Фуқаролик инфратузилмаси, хусусан, кўп қаватли турар жой биноси, савдо маркази ва дўконлар зарар кўрган. Учта жойда кучли ёнғин кузатилмоқда. Кипернинг таъкидлашича, Одессанинг Приморский, Пересипский ва Киевский районларида электр таъминотида узилишлар қайд этилган.
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ёрдамчилари феврал ойида АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путиннинг «муҳим Одесса портини» назорат қилиш борасидаги истагини қондириши мумкинлигидан хавотирда эканликларини айтишган эди, деб ёзади The New York Times.
ИҲЕС Украинани 2014 йил майида Одессадаги одамлар ўлимида қоралади
Украина ҳукумати 2014 йил май ойи бошида Одессадаги норозилик намойишлари ва тартибсизликлар чоғида ўлим ҳолатларининг олдини ололмаган, дея қарор қилди Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС). Ўт ўчирувчилар, полиция ва Украинанинг бошқа идоралари зўравонликларнинг олдини олиш ёки тўхтатмаслик ҳамда ёниб кетган Касаба уюшмалари уйидаги одамларни қутқариш учун қўлидан келган ишни қилмагани туфайли Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича Европа конвенциясини бузган, деб қарор қилди Страсбургдаги суд 13 март куни.
Бундан ташқари, ушбу ҳодисалар юзасидан самарали текширув ташкил этилмаган ва ўтказилмаган, дейилади қарорда. Судялар бир овоздан Украина инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг яшаш ҳуқуқини мустаҳкамловчи 2-моддасини бузган, деган хулосага келишди. Бир аризачига нисбатан шахсий ва оилавий ҳаётни ҳурмат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги 8-модда бузилганлиги аниқланди.
Мавзуга оид

10:25 / 22.03.2025
Малайзия Ўзбекистонда дронларда инновацион хизматларни йўлга қўйиши мумкин

11:41 / 12.03.2025
Днипро дронларнинг йирик ҳужумига учради

13:44 / 09.03.2025
Россиянинг Украина бўйлаб зарбалари оқибатида бир кунда 20 киши ҳалок бўлди

15:03 / 04.03.2025