Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 321 нафар маҳбусни афв этди
Масъулларга афв этилган фуқароларнинг тезроқ ўз оилаларига қайтишини таъминлаш топширилди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қамоқ жазосини ўтаётган 321 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Қайд этилишича, Вазирлар маҳкамаси йиғилишида Туркманистон президенти Маҳкумларни афв этиш комиссияси фаолияти натижалари билан танишган.
Йиғилиш давомида Туркманистон президенти ҳузуридаги Фуқаролик ва афв масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш комиссияси раиси, Хавфсизлик Кенгаши котиби Б. Гундоғдиев афв этиш комиссиясининг мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида алоҳида ўрин тутувчи кеча — «Қадр кечаси» муносабати билан олиб борилган ишлари натижалари бўйича ҳисобот тақдим этган.
Ҳисоботни тинглаган Сердар Бердимуҳамедов анъанага мувофиқ, 321 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган.
Туркманистон президенти комиссия раисига ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари билан биргаликда маҳкумларни қамоқ жойларидан озод қилиш ва уларни имкон қадар тезроқ оилаларига қайтариш бўйича зарур ишларни амалга оширишни топширган.
Эслатиб ўтамиз, Сердар Бердимуҳамедов 2024 йилда Рамазон ойидаги «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этганди.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025