Жаҳон | 00:33 / 23.03.2025
6111
2 дақиқада ўқилади

АҚШ «Олтин гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини яратади

Трамп расмийларга тизимни яратиш харажатларини 2026-2030 йилларга мўлжалланган бюджетга киритиш ҳақида кўрсатма бергани таъкидланмоқда.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп Америкада Исроилнинг «Темир гумбаз»ига ўхшаш тизим яратишни мамлакат хавфсизлигининг асосий устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблайди. Трамп Мудофаа вазирлиги бюджети қисқартирилиши эҳтимолига қарамай, «Олтин гумбаз»ни яратиш ниятида, деб хабар берди CNN.

Телеканал АҚШ президенти расмийларга тизимни яратиш харажатларини 2026-2030 йилларга мўлжалланган бюджетга киритиш ҳақида кўрсатма берганини даъво қилмоқда. Шу билан бирга, Оқ уйда тизим қандай кўриниши ва ишлаши ҳақида аниқ лойиҳа йўқ. «Ҳозир «Олтин гумбаз» шунчаки ғоя», деди нашрга Америка маъмуриятидаги манба.

Унинг сўзларига кўра, бундай ноаниқлик тизим бюджети ҳажмини баҳолашни «деярли имконсиз» қилади. Манба, шунингдек, АҚШ Исроил тажрибасидан самарали нусха кўчира олмайди, деб даъво қилмоқда. Бу мамлакатларнинг катталиги ва логистикадаги қийинчиликлар билан боғлиқ.

Президент сифатида инаугурация қилинганидан кейинги биринчи ҳафтада Доналд Трамп Қўшма Штатларни ҳимоя қилиш учун ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Bloomberg хабарига кўра, бундай тизимни 2030 йилгача жорий этиш йилига 100 миллиард долларга тушади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди