Тошкентда туристлар автобуси тутаб кетди

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Миробод туманида туристлар автобусида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 22 март куни соат 18:07 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Ойбек кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:13 да етиб борганда автобус мотор қисмининг электр симларида қисқа туташув содир бўлгани аниқланди.
Айтилган манзилда автобусда ёнғин содир бўлмагани қайд этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ
Мавзуга оид

20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

21:35 / 22.05.2025
Хоразм вилояти Марказий Банки биносида ёнғин юз берди

21:28 / 22.05.2025