112 ягона диспетчерлик хизмати барча ҳудудларда ишга тушган — Рақамли технологиялар вазирлиги
Ўзбекистонда айни пайтда 112 ягона диспетчерлик тизими республиканинг барча ҳудудларида ишга тушган ва фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

2023 йил июлда Фарғона шаҳрида ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига ягона 112 тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифасини қўйганди. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил май ойидаги қарори билан 112 ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилиши белгиланган эди.
Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматовга кўра, ҳар бир вазифа ҳукумат қарорида белгиланган муддатларда бажарилган, айни пайтда бу тизим республиканинг барча ҳудудларида ишга тушган ва фаолият юритмоқда.
112 ягона диспетчерлик хизмати Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарорида 112 ягона диспетчерлик хизмати 2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, 2024 йил якунига қадар эса Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда ишга тушиши белгиланган эди.
Мавзуга оид

19:03 / 30.05.2024
112 ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

12:12 / 05.01.2024
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади

18:03 / 20.08.2019
Тошкентда ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ташкил этилади

09:08 / 01.07.2019