Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alphabet Wiz стартапини 32 млрд долларга сотиб олади
Киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритувчи мазкур стартап Alphabet тарихидаги энг йирик харидга айланади.
Alphabet Inc. киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритувчи Wiz стартапини 32 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришди.
Компанияларнинг қўшма пресс-релизида таъкидланишича, битим тўлиқ пул маблағлари орқали ёпилади ва у Alphabet тарихидаги энг йирик харидга айланади. Битим якунлангач, Wiz Google Cloud’нинг булутли технологиялари бўлинмасига қўшилади.
Компания Wiz’ни харид қилиш бўйича музокараларни 2024 йилда ҳам олиб борган, аммо у стартап раҳбарияти ва инвесторларнинг битим антимонополия органлари қаршилигига дуч келиши мумкинлиги борасидаги хавотири сабаб бекор қилинганди.
2020 йилда ташкил этилган Wiz булутли сервислар учун киберхавфсизлик соҳасида ечимлар тақдим этиш билан шуғулланади. Компания ўз хизматларига бўлган талаб юқорилиги сабаб дунёда энг тез ўсиб бораётган стартап ҳисобланади. Wiz сервисларидан АҚШдаги энг йирик 100 та компаниянинг қарийб ярми фойдаланади.
2024 йилда Wiz’нинг даромади 500 миллион долларни ташкил этган ва компания жорий йилда уни икки баробарга ошириш мақсадини қўйган.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда
23:07 / 17.04.2025