Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрондан ядро дастуридан бутунлай воз кечишни талаб қилди
Вашингтон Эрон ядро дастуридан воз кечмаса, «оқибатлар» билан таҳдид қилмоқда.
Қўшма Штатлар Эроннинг ядро дастуридан бутунлай воз кечишига эришмоқчи, деди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц.
Эрон ўз дастуридан воз кечиши керак ва буни бутун дунё кўриши керак, акс ҳолда «оқибатлар бўлади», деди Уолтц CBS News телеканалида.
«Агар Эрон ядро қуролига эга бўлганида, бутун Яқин Шарқ қуролланиш пойгаси билан машғул бўларди», деди у.
Уолтц шунингдек, икки давлат ўртасида дипломатия учун имкониятлар ҳали ҳам мавжудлигини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон етакчиси Али Хоманаийга мактуб йўллагани ва Эрон билан ядровий дастур бўйича келишув тузишни афзал кўришини таъкидлагани ҳақида хабар берилди.
«Агар Эрон музокара қилмаса, бу жуда ёмон бўлади. Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак. Бошқа вариантлар ҳам бор», деди Америка раҳбари.
Бунга жавобан, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий Теҳрон босим остида АҚШ билан музокара олиб бориш ниятида эмаслигини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025