Ўсмирларда интернетга қарамлик гиёҳванд моддаларга қарамлик билан тенглаштирилди
Ижтимоий тармоқлар ва видеоўйинларга қарамлик айниқса, ўғил болаларда кўпроқ кузатилади.

Фото: Getty Images
Ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлар, хусусан TikTok ва Instagram’га қарамлиги гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга қарамлик билан тенглаштирилди. Бу ҳақда Германиянинг DAK Health суғурта компанияси ва Гамбург-Эппендорф университети клиникаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида айтилади.
Интернетга қарамлик айниқса, ўғил болаларда кўпроқ кузатилади — 6 фоиз. Қизларда бу кўрсаткич пастроқ — 3,2 фоиз. Олимлар тушунтиришича, қизларнинг ижтимоий кўникмалари одатда яхшироқ ривожланган бўлади, улар мулоқотни бошқача тарзда қуради ва камроқ ёлғиз қолади.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, алкоголдан фарқли ўлароқ, интернет мияга тўғридан тўғри таъсир кўрсатмайди — ижтимоий тармоқлар ва ўйинлар миядаги мукофот тизимини фаоллаштириб, дофамин ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Бу лаззатланиш ҳиссини уйғотади, натижада экранга доимий қайтиш истаги юзага келади.
Кўп ҳолларда бундай хатти-ҳаракатлар ўқишни ёмон ўзлаштириш, оиладаги низолар ва одамовиликка олиб келиши мумкин.
Тадқиқотчи Райнер Томасиуснинг айтишича, ота-оналар хавотирли белгиларни ўз вақтида тўхтатишлари лозим — болаларнинг интернетда ўтказадиган вақтини чеклаш билан бир қаторда, уларнинг тармоқда нима қилаётганига қизиқиш ҳам муҳим. Аммо ҳозирги кунда катталарнинг 40 фоизи болаларнинг интернетда сарфлаётган вақтини назорат қилмайди, 25 фоизи эса фарзандлари томоша қилаётган контентга эътибор бермайди.
Ота-оналарга гаджетлардан фойдаланиш учун чекловлар ўрнатиш, боланинг интернетда нима билан шуғулланаётгани билан қизиқиш қатъий тавсия этилади.
Мавзуга оид

21:43 / 06.05.2025
Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерц ҳақида нималар маълум?

20:11 / 06.05.2025
Фридрих Мерц иккинчи уринишда Германия канцлери этиб сайланди

17:12 / 06.05.2025
Фридрих Мерц Германия канцлери этиб сайланиш учун етарли овоз тўпламади

10:07 / 06.05.2025