Буюк Британияда 2 минг йиллик тарихга эга хазина топилди
Олимларнинг тахминича, ушбу топилма Англия шимолини назорат қилган келт қабиласи – Бригантларга боғлиқ.

Фото: The Guardian
Буюк Британиянинг Норт-Йоркшир графлигида милодий I асрга оид энг йирик хазина топилиб, ўрганилди. Таҳлиллар ушбу топилма мамлакатнинг шаклланиш тарихига янгича назар билан қараш имконини беришини кўрсатди, деб ёзади The Guardian.
Қайд этилишича, хазина 2021 йилда Мелсонби қишлоғи яқинидаги майдондан топилган. Уни Питер Хедс исмли маҳаллий фуқаро металл изловчи қурилма ёрдамида аниқлаган. Эркак ноодатий нарсага дуч келганини англаб, Дурҳам университети археология профессори Том Мурга мурожаат қилган ва тўлақонли қазиш ишларини ташкиллаштиришда ёрдам берган.
Археологлар ердан милодий I асрга тегишли 800 дан ортиқ буюмларни қазиб олган. Айнан шу даврда римликлар император Клавдий бошчилигида Британия оролларига ҳужум қилган. Олимларнинг аниқлашича, топилма Англиянинг шимолини назорат қилган келт қабиласи – Бригантлар билан боғлиқ.
Артефактлар орасида от-араваларга тегишли буюмлар, 28 та ғилдирак тўғини, камида 14 та от учун жабдуқлар, тантанали маросимларга мўлжалланган найзалар ва иккита ҳашаматли безатилган қозон бор. Археологларнинг фикрича, улардан бири вино аралаштириш учун ишлатилган. Баъзи безаклар маржон ва рангли шишадан тайёрланган. Хазинанинг қиймати 254 минг фунт стерлингга баҳоланган.
Профессор Мурнинг таъкидлашича, топилма Буюк Британия тарихини англаш имконини беради. Унинг айтишича, минтақанинг шимолий қисми аслида қашшоқ бўлмаган, аксинча, шимолий қабилалар нисбатан бадавлат яшаган ва жуда яхши ривожланган савдо алоқаларини ўрнатган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябр ойида Австрияда сув қувури устаси 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар яширилган хазинани топиб олгани, уларнинг қиймати 2 миллион фунт стерлингга (2,5 млн доллар) баҳолангани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Мавзуга оид

18:29
Британия артиллерия снарядлари ва гексоген ишлаб чиқаришни кескин оширади

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

08:59 / 15.04.2025
Британия разведкаси Россиянинг 2025 йилдаги йўқотишларини тахмин қилди

17:40 / 14.04.2025