Россия Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсоннинг бутун ҳудудини талаб қилмоқда
Манбаларнинг сўзларига кўра, Путин сиёсий жиҳатдан бу ҳудудларни йўқотишга йўл қўя олмайди, шунинг учун Россия ҳар қандай йўл билан уларга эгаликни мустаҳкамлаш ниятида.

Фото: Getty Imagеs
Россия делегацияси Саудия Арабистонида АҚШ билан ўтказилаётган музокараларда Украинанинг тўртта — Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсон областларининг барча ҳудуди ўз назорати остига берилишига эришмоқчи, деб хабар беради The Moscow Times.
Гарчи Россия армияси ушбу ҳудудларнинг биронтасини тўлиқ назорат қилмаса ҳам, Кремл уларни Россия конституциясига мувофиқ, яъни аннексия қилинган ҳудудлар сифатида, маъмурий чегаралари билан қўлга киритишга умид қилмоқда. Манбаларга кўра, Путин сиёсий жиҳатдан бу ҳудудларни йўқотишга йўл қўя олмайди, шунинг учун Россия ҳар қандай йўл билан уларга эгаликни мустаҳкамлаш ниятида. «Россия конституциясида ҳудудларнинг таркибдан чиқиш механизми йўқ. Бизга бутун Запорижжя ва Херсон областлари керак», — деган манба.
Россиялик яна бир амалдорга кўра, Кремл томони Вашингтон Россия томонидан эгалланган ҳудудлардан Украина қўшинлари бутунлай олиб чиқиб кетилиши борасида Киевга босим ўтказишига умид қилмоқда.
Муқобил йўл сифатида Россия Украинанинг бошқа областларини, масалан, Днепропетровск ёки Сумини эгаллашга уриниши, кейин эса уларни Херсон ва Запорижжяга алмашишни таклиф қилиши мумкин.
Феврал ҳолатига кўра, Россия армияси Луҳанск областининг 98,6 фоизини, Донецкнинг — 62,6 фоизи, Запорижжянинг — 71,9 фоизи ва Херсоннинг — 69,3 фоизини назорат қилмоқда.
Исроиллик ҳарбий эксперт Давид Шарпнинг таъкидлашича, Россия ушбу областларни ҳарбий йўл билан тезда эгаллай олмайди. «Россияликлар учун бир жуфт қишлоқни эгаллаш ҳам катта натижа. Днепрни кесиб ўтиш ва Херсонни эгаллаш, ёки ҳатто ҳар икки қирғоқда жойлашган Запорижжя шаҳрига кириб бориш учун фавқулодда ҳодиса юз бериши керак. Бу жуда қийин вазифа», — дейди у.
Мавзуга оид

20:48 / 25.03.2025
АҚШ Россия ва Украина билан Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди – Оқ уй

16:26 / 25.03.2025
АҚШ билан музокаралар кунида Россия Суми марказига зарба берди

11:02 / 25.03.2025
ОАВ Россия ва АҚШнинг Ар-Риёддаги музокаралар бўйича қўшма баёноти қачон эълон қилинишини аниқлади

09:13 / 25.03.2025