Ҳусийчилар Қизил денгизда АҚШ ҳарбий кемаларига зарба берилганини маълум қилди
«Ансор Аллоҳ» ҳаракати Қизил денгизда АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилганини даъво қилмоқда.

Фото: Mohammed Mohammed/Global Look Press
Яманнинг «Ансор Аллоҳ» исёнчи ҳаракатидан ҳусийчилар Қизил денгиздаги АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди. Бу ҳақда ҳусийчилар томонидан тузилган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария ўзининг Telegramʼдаги каналида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, ракета кучлари, учувчисиз авиация ва денгиз кучлари қўшма операция ўтказган. Унга кўра, кемалар гуруҳини бошқараётган Harry Truman авиаташувчи кемаси ҳам ҳужумга учраган.
Бир кун аввал Яҳё Сария Қизил денгизда АҚШ ҳарбий кемаларига навбатдаги ҳужум ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, Американинг Яманга қарши тажовузи ҳамда Сано ва Саададаги тинч аҳолига берган оммавий зарбаларига жавобан денгиз кучлари, ракета қўшинлари ва учувчисиз тизим қўшинлари Қизил денгиздаги АҚШнинг бир неча ҳарбий кемаларига, жумладан, Harry Truman авиаташувчи кемасига учувчисиз учоқлар, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум қилган.
23 март куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари Яман пойтахти Сано ғарбидаги Аср ҳудудидаги «Ансор Аллоҳ» ҳарбий базасига иккита ҳаво ҳужуми уюштирди.
Шу куни АҚШ Яманнинг Ал-Ҳодейда вилоятидаги ҳусийчилар тарафдорлари фойдаланадиган Салиф портига зарба бергани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

11:54
Исроил Ямандаги асосий аэропорт ва портни яксон этди

16:43 / 04.05.2025
Ҳусийчилар ракетаси Тел-Авивдаги аэропорт яқинида қулади

14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести

19:30 / 18.04.2025