Фан-техника | 17:47 / 26.03.2025
4711
1 дақиқада ўқилади

Илон Маскнинг Grok нейротармоғи Telegram'га интеграция қилинди

Сунъий интеллект чатботини фақат Premium фойдаланувчилар ишлата олади.

Илон Маскка тегишли xAI компанияси томонидан ишлаб чиқилган Grok нейрон тармоғи энди Telegram'да ҳам мавжуд. Бу ҳақда миллиардернинг ўзи маълум қилди.

Сунъий интеллект чатботини фақат Premium фойдаланувчилар ишлата олади. Нейротармоқни @GrokAI номи билан топиш мумкин.

Grok 2023 йил ноябрида ишлаб чиқилган ва Илон Маскнинг X ижтимоий тармоғига интеграция қилинган. Дастлаб, сунъий интеллект фақат ойига $16 турадиган пуллик Premium+ обунаси бўлган фойдаланувчилар учун мавжуд эди. 2024 йил апрель ойидан бошлаб, Grok ойига $8 нархли Premium обунаси фойдаланувчилари учун ҳам очилди.

Илон Маск 2023 йил июль ойида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича xAI компаниясига асос солди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, компания Х, Tesla ва бошқа компаниялар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Мавзуга оид