Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш қисқарди
Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонда газ қазиб олиш 4,2 фоизга, нефт қазиб олиш 12 фоизга, бензин ишлаб чиқариш 21 фоизга, дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш эса 39 фоизга камайди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам қисқарган.

Статистика қўмитаси 2025 йилнинг январ-феврал ойларидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича ҳисоботни эълон қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки икки ойида газ қазиб олиш ҳажми 7,37 млрд куб метрни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 329 млн куб метрга ёки 4,2 фоизга, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан эса 781 млн кубга қисқарган.
Маълумот учун, 2022 йилда газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,67 млрд куб метргача ёки 4 фоизга, 2023 йилда 51,67 млрддан 46,71 млрд куб метргача ёки 9,6 фоизга, 2024 йилда эса 46,71 млрддан 44,59 млрд куб ёки 4,5 фоизга қисқарганди.
2018-2024 йиллар оралиғида табиий газ қазиб олиш динамикаси қуйидагича бўлган:
- 2018 йил – 61,59 млрд куб метр;
- 2019 йил – 60,71 млрд куб метр;
- 2020 йил – 49,77 млрд куб метр;
- 2021 йил – 53,8 млрд куб метр;
- 2022 йил – 51,67 млрд куб метр;
- 2023 йил – 46,71 млрд куб метр;
- 2024 йил – 44,59 млрд куб метр.
Ҳисобот даврида нефт қазиб олиш 118 минг тоннадан 105 минг тоннага (-12 фоиз), газ конденсати ишлаб чиқариш 214,7 минг тоннадан 192,6 минг тоннага қисқарган.
Шунингдек, дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 123 минг тоннадан 74 минг тоннага (-39 фоиз), бензин ишлаб чиқариш 241 минг тоннадан 189 млн минг тоннага (-21 фоиз) камайган. Кўмир қазиб олиш эса 659 минг тоннадан 733 минг тоннага ёки 11 фоизга ошган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам қисқарган. Хусусан, 2024 йилнинг январ-феврал ойларида 14,56 мрлд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврида 14,06 млрд kWh’ни ташкил этган. Умумий ишлаб чиқариш камайишига йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия ҳажми 17 фоизга камайгани таъсир ўтказган.
Ўз навбатида, ҳисобот даврида Ўзбекистонда 55 минг 552 дона машина ишлаб чиқарилган. Бу 2024 йилга нисбатан 193 донага кўп.
Мавзуга оид

12:46 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди

12:34 / 28.03.2025
Суюлтирилган газ маҳсулоти ноқонуний сақланган «бункер» аниқланди

11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади

21:19 / 26.03.2025