Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Der Spiegel АҚШнинг юқори мартабали амалдорларига оид шахсий маълумотлар очиқ манбаларда мавжуд эканини аниқлади
Журналистлар Трамп жамоасининг юқори мартабали амалдорларини Instagram, LinkedIn, Dropbox ва Signal аккаунтларига боғланган мобил телефон рақамлари ва электрон почта манзилларини аниқлашга муваффақ бўлган.
Германиянинг Der Spiegel нашри журналистлари АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги айрим юқори мартабали амалдорларга оид шахсий маълумотлар очиқ манбаларда мавжуд эканини аниқлади.
Қайд этилишича, журналистлар Instagram, LinkedIn, Dropbox ва Signal аккаунтларига боғланган мобил телефон рақамлар ва электрон почта манзилларини, ҳатто айрим ҳолатларда паролларни ҳам аниқлашга муваффақ бўлган.
Шахсий маълумотлари очиқ манбаларда тарқалганлар орасида Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц, мудофаа вазири Пит Ҳегсет, шунингдек, Миллий разведка бошлиғи Тулси Габбард ҳам бор. Уларнинг барчаси The Atlantic бош муҳаррири Жеффри Голдберг тасодифан қўшиб қўйилган Signal мессенжеридаги махфий чатга оид можаро фигурантлари ҳисобланади.
Der Spiegel’га кўра, журналистлар аниқлаган маълумотлар дўст бўлмаган давлатларнинг разведка хизматлари томонидан ўз мақсадларида фойдаланилиши мумкин.
The Atlantic бош муҳаррири Жеффри Голдберг 14 март куни Трамп маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари Ямандаги ҳусийларга зарбаларни муҳокама қилган махфий чатга қўшиб қўйилганини маълум қилди. Чат иштирокчилари орасида вице-президент Жей Ди Вэнс ва Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет ҳам бўлган.
Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолц маълумотлар сизиб кетиши бўйича масъулиятни ўз зиммасига олган — чатни ўзи очганини эълон қилган. Чатга қўшилиш таклифи Голдбергга Уолц номидан келган.
Трамп Уолцни лавозимдан олмаслигини маълум қилиб, журналистнинг махфий чатга қўшилиб қолиши ҳусийларга қарши операцияга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганини билдирди.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025