Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи баки қопқоғини ёпмагани учун заправка ходимини калтаклади
Шароф Рашидов туманида Gentra ҳайдовчиси машинасига ёқилғи қуйиб, бак қопқоғини ёпмаган заправка ходимини калтаклади. Жиззах вилояти ИИБга кўра, ҳозирда «зўравонни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда».
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимини калтаклади, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Ҳолат 25 март куни соат 14:00 атрофида содир бўлган. 37 ёшли ҳайдовчи Gentra машинасига ёқилғи қуйиш мақсадида Пастки Сулоқли маҳалласида жойлашган АЁҚШга келиб, бензин учун тўлов қилган.
У ёнилғини ўзи қуя олмаслигини айтганидан кейин 43 ёшли оператор машинага ёнилғи қуйган. Шундан кейин эса ҳайдовчи у бак қопқоғини ёпмаганини рўкач қилиб, жанжал бошлаган.
Сўнгра ёқилғи қуйиш пистолетларини улоқтириб, ишчига ҳамла қилган, уни уриб тепиб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳозирда суд тиббий экспертиза тайинланган.
«Зўравонни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025