Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркманистон президенти билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди.
"Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов жаноби олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг энг самимий саломларини етказдик".
Қайд этилишича, давлатлар раҳбарлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишонч Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигини барча соҳаларда чуқурлаштириш, ҳамкорлик ва фаровонликни янада барқарорлаштиришда мустаҳкам таянч бўлиб хизмат қилмоқда.
Мавзуга оид
11:30 / 26.05.2025
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
16:13 / 29.04.2025