Полшада ҳамкасбини мунтазам равишда заҳарлашга уриниб келган фаррош ҳибсга олинди
У ҳамкасбининг ичимлигига заҳарли моддалар қўшиб келган. Шунингдек, мазкур ҳолатдан хабардор бўлиб, ҳеч қандай чора кўрмаган яна бир ишчи қўлга олинган.

Фото: Видеодан кадр
Полшада ҳамкасбини тизимли равишда заҳарлашга уриниб келган фаррош ҳибсга олинди, деб хабар беради In-Poland нашри.
Қайд этилишича, клининг компаниясининг 56 ёшли ишчиси ўз ҳамкасбининг ичимлигига заҳарли модда қўшаётгани яширин камера ёрдамида тасвирга олганидан кейин полиция томонидан ҳибсга олинган. Тергов маълумотларига кўра, жиноятга ишчилар ўртасидаги шахсий адоват сабаб бўлган.
Жабрланувчи бир неча ой давомида қорин соҳасида кучли оғриқлардан азият чеккан ва аввалига у буни чарчоқ билан боғлаган. Аммо аҳволи оғирлашгач, шифохонага мурожаат қилган ва унда кимёвий заҳарланиш аломатлари аниқланган.
«Ишхонада чой ва Coca-Cola таъми ғалати туюлганидан кейин ҳушёр тортдим. Лекин мен ҳамкасбларим бунга қодир эканига ишона олмасдим», — дейди жабрланувчи.
Айбланувчи 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, маълумотларга кўра, компания ишчиларидан яна бири мазкур ҳолатдан бохабар бўлган ва жиноятнинг олдини олишга уринмаган. Шу боис у ҳам уч йил муддатда қамалиши мумкин.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади

20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

20:43 / 30.04.2025
Полша давлат реестрига кенг кўламли киберҳужум уюштирилди

22:19 / 25.04.2025