Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди
У солиқ қарзини суд органларидаги танишлари орқали бартараф этишга ваъда берган.
Қарши шаҳри Солиқ инспекциясининг солиқ маъмурчилиги шўъбаси бош инспектори ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди.
Қайд қилинишича, у ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2 та дорихона раҳбарининг ишончига кирган ва унга нисбатан қўлланилган 150 млн сўм миқдоридаги солиқ қарзини суд органларидаги танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 50 млн сўм талаб қилган. Кейинроқ, сўралган пул маблағидан 10 млн 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Қарши шаҳридаги корхона раҳбари мансабдор танишлари орқали транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи бошқа корхонага 1,5 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига, унинг раҳбаридан 84 млн сўм олган вақтида ушланган.
Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 168- ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:50 / 16.04.2025
Перу собиқ президенти пул ювишда айбланиб 15 йилга қамалди

13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

18:25 / 10.04.2025
Қонун кучга кирганидан 5 йил ўтгач, самарадорлиги баҳоланиши мумкин

11:28 / 08.04.2025