Қибрайда 1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди
Қибрай туманидаги хонадондан 1,1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.

Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Тошкент вилояти Қибрай тумани “Байтқўрғон” ҚФЙ ҳудудидаги хонадон кўздан кечирилганида ноқонуний тиббиёт буюмлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Э.Н. ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган Ўзбекистон ҳудудида сотиш, ташиш, сақлаш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган тиббиёт буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик 25 турдаги 16 780 дона тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

13:13 / 25.03.2025
Словения ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини ишга олмоқчи

10:11 / 25.03.2025
Қибрайда Onix, Spark ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

20:07 / 18.03.2025
Пахтачида ТТБ бошлиғи ходимларини овоз йиғишга мажбурлаяпти. У 200 та моноблок ва 50 та принтерни нима қилмоқчи?

09:37 / 12.03.2025