Илон Маск Х ижтимоий тармоғини ўзининг xAI компаниясига сотди
Келишув 33 миллиард долларга баҳоланди.

Фото: Mateusz Slodkowski/SOPA Images/LightRocket via Getty Images
Илон Маск 28 март куни ўзининг сунъий интеллект xAI компанияси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғини 33 миллиард долларга сотиб олганини маълум қилди.
Маск сўзларига кўра, келишув натижасида «xAI қиймати 80 миллиард долларга, Х эса 33 миллиард долларга (45 миллиард доллар минус 12 миллиард доллар қарз) баҳоланади».
«xAI ва Х келажаги бир-бирига боғланган. Бугун биз расман маълумотлар, моделлар, ҳисоб-китоблар, дистрибуция ва истеъдодларни бирлаштириш йўлида қадам ташламоқдамиз», деб қўшимча қилди Маск.
Х ва xAI вакиллари журналистларнинг сўровларига жавоб бермади, деб ёзди Reuters. Агентликнинг таъкидлашича, келишувнинг кўплаб тафсилотлари номаълум, хусусан, инвесторларга қандай компенсация тўланиши ва Х компаниясининг раҳбарлари янги компанияга қандай интеграциялашуви аниқ эмас.
Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск 2022 йил октябрь ойида Twitter эгасига айланди ва ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олди. Маск зарарга ишлаётган компанияни қайта қурмоқчи эканини айтди. 2023 йил апрель ойида Маскнинг «X corp.» компанияси ижтимоий тармоқни қўшиб олди ва унинг номи Х деб ўзгартирилди.
Мавзуга оид

18:47 / 31.03.2025
Neuralink кўзи ожиз инсонга кўриш қобилиятини қайтаришга ёрдам берувчи чипини синовдан ўтказади

17:47 / 26.03.2025
Илон Маскнинг Grok нейротармоғи Telegram'га интеграция қилинди

12:52 / 25.03.2025
АҚШда Маск департаменти текширувидан сўнг 7 млн киши вафот этган деб топилди

13:16 / 24.03.2025