Ўзбекистон | 20:57 / 31.03.2025
15340
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги масжидда содир бўлган портлаш юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди

Комиссияга бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилади.

Фото: ФВВ

Бош вазир матбуот хизмати хабарига кўра, комиссияга ҳукумат раҳбари ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилади.

Комиссия масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш билан шуғулланади.

31 март куни Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган. Воқеа жойига вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ, МГ, ССБ, прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот», туман ФВДқТ хизматлари куч воситалари етиб бориб, ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Мавзуга оид