Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА суди роҳиб қотиллигида гумон қилинган ўзбекистонликларни ўлимга ҳукм қилди – ОАВ
Ўзбекистоннинг исроиллик роҳиб Цви Коганнинг ўлимида гумонланаётган уч нафар фуқароси ўлимга ҳукм қилингани таъкидланмоқда.
Бирлашган Араб Амирликлари суди ўтган йилнинг ноябрида роҳиб Цви Коганни ўлдиришда гумон қилинган уч нафар ўзбекистонликни ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда Исроил ҳукуматидаги расмий манбаларга таяниб, Ynetnews хабар берди.
Нашрга кўра, ҳукм 30 март куни чиқарилган. Бироқ, БАА расмийлари томонидан эълон қилинмаган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу масала бўйича ҳали расмий баёнот бермади.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда судланувчилардан бирининг яқин қариндошлари билан суҳбати аудиоси тарқалмоқда. Унда айтилишича, «учала гумондорга ҳам ўлим жазоси тайинланган». Аудионинг ҳақиқий экани тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябр ойида роҳиб Коган дом-дараксиз йўқолган, кўп ўтмай БАА полицияси унинг жасадини зўравонлик излари билан топганди.
Кейинчалик БАА Ички ишлар вазирлиги томонидан уч нафар гумондор қўлга олинди, улар – Маҳмуджон Абдураҳим ўғли Кенжабоев, Азизбек Комилович Исмоилов, Олимбой Тоҳирович Давлатёров бўлиб, барчаси Ўзбекистон фуқароси.
БАА расмийлари жиноятнинг мотивлари ҳақида хабар бермади. Исроилнинг таъкидлашича, бу «антисемитизм билан суғорилган террорчилик акти».
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025