Эрон олий раҳбари агар АҚШ зарба берса, кескин жавоб қайтарилишини маълум қилди
Али Хоминаий шунингдек, Эрон ичида исённи қўзғатиш ҳақидаги фикрлар ҳам эътибордан четда қолмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Фото: AP
Агар АҚШ Эронга зарба беришга ёки ичкаридан исён кўтаришга ҳаракат қилса, у «кучли жавоб зарбасига» дуч келади. Бу ҳақда душанба куни Эрон олий раҳбари Али Хоминаий маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
«АҚШ ва Исроил томонидан ҳар доим душманлик бўлиб келган. Улар бизга ҳужум қилиш билан таҳдид этмоқда, биз буни эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблаймиз. Аммо, агар улар бунга жазм қилса, кучли қарши ҳужумга дучор бўлади», деди Хоминаий.
Хоманаий шунингдек, Эрон ичида исённи қўзғатиш ҳақидаги фикрлар ҳам эътибордан четда қолмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
«Агар улар (АҚШ) аввалги йилларда бўлгани каби, мамлакат ичида исён бошлашни ўйлаётган бўлса, Эрон халқи улар билан ўзи шуғулланади», деди у.
30 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп агар Эрон ядровий дастур бўйича келишувга эришмаса, бомбардимон қилиш билан таҳдид этди.
Аввалроқ, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён АҚШ билан ядровий дастур бўйича тўғридан-тўғри музокараларни рад этди, аммо билвосита алоқалар ўрнатиш имконияти борлигини айтди.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

11:13 / 23.05.2025