Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини ва биродар халқларни самимий табриклади.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани қайд этилди.
2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Самарали ҳудудлараро алоқалар ва фаол маданий-гуманитар алмашинув йўлга қўйилган.
Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида амалий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни тезлаштириш чоралари ишлаб чиқилиши муҳим экани таъкидланди.
Етакчилар минтақавий кун тартиби, шу жумладан мамлакатда ўтказиладиган кўп томонлама саммитлар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Мавзуга оид

21:06 / 06.05.2025
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Жингпингга таъзия йўллади

21:56 / 05.05.2025
Давлат бошқаруви академияси президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади

20:24 / 05.05.2025
Сирдарёда икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилди

15:07 / 03.05.2025