Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хўжандда Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
Учрашувда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолангани юксак баҳоланди.
Хўжанд шаҳрида ўтаётган уч томонлама саммит доирасида Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида етакчилар баҳор айёми Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Бугун бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар якунлари, уларнинг асосий натижаси сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолангани юксак баҳоланди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишдаги ютуқлар мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 70 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан қўшма Инвестиция жамғармаси кўмагида саноат кооперацияси муваффақиятли ривожланмоқда.
Энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан, «Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон» темир йўли қурилишини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш муҳимлигини қайд этди.
Президентлар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашди.
Аввалроқ Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлиги тимсоли бўлмиш «Дўстлик» стеласи тантанали равишда очилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025