Андижонда Spark ЙПХ ходимини уриб юборди
Андижонда ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан, уни уриб юрган Spark ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди.

Фото: Видеодан кадр
ЙҲХБ маълум қилишича, ҳолат 30 март куни Андижон тумани Ўрикзор маҳалласидан ўтган автомобил йўлида содир бўлган.
1989 йилда туғилган ҳайдовчи ўзининг Spark русумли автомобилини бошқариб кетаётганда дастлаб рул бошқарувини йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган яна бир Spark автомобилининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бироқ ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган. Жабрланувчи ҳолат юзасидан ички ишлар бўлими ходимларига мурожаат қилган.
Мурожаатга асосан ЙПХ ходимлари Spark автомобилини тўхтатиш учун ҳаракат қилишган. Аммо ҳайдовчи тўхтатиш ишорасига қарамасдан, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаган ва ЙПХ ходимини уриб юбориб, ҳаракатланишда давом этган.
Spark русумли автомобил ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган ва ҳозирда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.
Мавзуга оид

22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 24.05.2025