Фуқароларнинг ҳужжатсиз уй-жойларга нисбатан ҳуқуқларини эътироф этиш бошланди
Бу борада биринчи бўлиб Жондор туманидаги беш нафар фуқаронинг якка тартибдаги уй-жойларига ва улар жойлашган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича қарор қабул қилинди.

Фото: Адлия вазирлиги
1 апрел куни Ўзбекистонда биринчи бўлиб Жондор туманидаги 5 нафар фуқаронинг якка тартибдаги уй-жойларига ва улар жойлашган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинди, деб хабар беради Кадастр агентлиги.
Қайд этилишича, ушбу қарор Жондор туман ҳокими, Бухоро вилояти адлия бошқармаси ҳамда Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси раҳбарияти томонидан ўз эгаларига тантанали равишда топширилган.
Қонун билан фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулкка бўлган ҳуқуқлари тан олинади, бозорда қонуний капитал айланмаси пайдо бўлади, фуқаролар ўртасидаги мулкий низолар, шу жумладан мерос билан боғлиқ низоларга ечим топилади.
Шунингдек, аҳолининг ижтимоий муаммолари (доимий рўйхатга қўйиш, моддий ёрдам олиш, мактаб, боғчага жойлаштириш) ҳамда бино ва иншоотларни коммунал тармоқларга улаш бўйича масалалар ҳал бўлади.
Таъкидланишича, қонун ижроси доимий назоратга олинган бўлиб, республиканинг барча ҳудудларида режа-график асосида ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун кучга кирган эди. Ушбу қонун билан миллионлаб ўзбекистонликларнинг кадастр ҳужжатлари йўқ ер участкалари ва уларда қурилган биноларга бўлган ҳуқуқлари тан олинади. Мазкур қонун асосида ер участкалари эътироф қилиниши мумкин бўлган миллионлаб фуқаролар бор. Шу сабабли жараён 2028 йил 1 январгача давом этиши белгиланган.
Мавзуга оид

18:36 / 31.03.2025
Бухородаги хусусий боғчада 1,5 ёшли бола ток уришидан вафот этди

10:55 / 27.03.2025
Давлат захирасидаги 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

17:35 / 10.03.2025
Бухорода прокурорнинг катта ёрдамчиси 2,5 минг доллар билан қўлга тушди

23:33 / 06.03.2025