Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профессионал бўлмаган астронавтлардан иборат экипаж тарихда илк бор Ер қутблари устидан учиб ўтади
Crew Dragon экипажи тўлиқ ҳаваскор астронавтлардан иборат. Хусусан, улар орасидан криптовалюта ортидан бойиган тадбиркор, норвегиялик кинорежиссёр, робототехника мутахассиси ўрин олган.
Илон Маскнинг SpaceX компанияси Fram2 хусусий бошқариладиган миссияси доирасида Crew Dragon кемасини муваффақиятли учирди. Кема илк бор Ернинг Шимолий ва Жанубий қутблари устидан учиб ўтади.
Crew Dragon экипажи тўлиқ ҳаваскор астронавтлардан иборат. Улар орасида Малтада яшовчи, криптовалюта майнинги ортидан бойиган Чун Ван, норвегиялик кинорежиссёр Яннике Миккелсен, германиялик робототехника мутахассиси Рабеа Рогге ва австралиялик профессионал саёҳатчи Эрик Филипс бор. Парвоз харажатлари Чун Ван томонидан қопланган бўлиб, унинг аниқ суммаси ошкор қилинмаган.
Бир неча кун давом этадиган миссия давомида экипаж орбитада тахминан 20 та илмий тажриба ва тадқиқот ўтказиши режалаштирилган. Уларнинг аксарияти экипаж аъзоларининг соғлиғини баҳолаш билан боғлиқ бўлиб, CNN’га кўра, парвоз траекториясидан қатъи назар амалга оширилиши мумкин.
SpaceX компаниясининг қайд этишича, Ер қутблари устидан учиш космик туризм учун янги имкониятлар очади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябр ойида SpaceX компанияси бортида оддий фуқаролардан иборат Polaris Dawn тижорий миссиясини космосга учиргани тўғрисида хабар берилганди. Ўшанда миллиардер Жаред Айзекман очиқ космосга чиқишни амалга оширган тарихдаги илк нопрофессионал астронавт бўлган эди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
22:35 / 25.05.2025
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди
23:30 / 04.05.2025
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
17:37 / 22.04.2025