Ўзбекистон | 12:52 / 03.04.2025
1779
1 дақиқада ўқилади

Oman Air Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

"Ўзавиация" Oman Air авиакомпаниясига Масқат - Тошкент - Масқат йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома расмийлаштирди. 

Фото: Ўзавиация

Уммон Султонлигининг Oman Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

"Ўзавиация" агентлиги томонидан 2025 йил 2 апрелида Oman Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга Масқат - Тошкент - Масқат йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширишда фойдаланиш рухсатномаси расмийлаштириб берилди. 

Бу Ўзбекистон Республикаси ва Уммон Султонлиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан амалга оширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид