Жамият | 12:33 / 03.04.2025
6501
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда ноқонуний балиқ овлаш натижасида 750 млн сўм зарар етказилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида жойлашган табиий кўлда 3 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда тақиқланган усулда балиқ овланаётганлиги аниқланди. 

Иллюстратив фото

Экология вазирлиги маълум қилишича, жами 5 та зоғора, 1 та илонбалиқ, 195 та дўнгпешона, 2 та карас ҳамда 5 та қилич балиқ овланганлиги маълум бўлди. 

Натижада табиатга 752 млн 625 минг сўм зарар етказилган. 

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид