Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Марказий Осиё Иқлим форуми ўз ишини бошлади
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева форумда Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини тақдим этади.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқандда Марказий Осиё Иқлим форуми ўз ишини бошлаганини маълум қилди. «Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини тақдим этиш мен учун катта шарафдир», — деб ёзади у ўзининг Telegramʼдаги каналига.
Марказий Осиё — табиий омилларга энг таъсирчан минтақалардан бири ҳисобланади: 70 йил давомида бу ҳудудда ҳарорат Целсий бўйича 1,5–2 даражага кўтарилган. Орол фожиаси эса глобал экологик инқирознинг рамзига айланган.

Таъкидланишича, ҳозирда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Марказий Осиёнинг яшил ривожланиш» концепцияси ишлаб чиқилмоқда. У яшил технологиялардан тортиб барқарор урбанизациягача бўлган барча соҳаларни тўла қамраб олади. Саида Мирзиёева ушбу концепция COP30 форумида қабул қилинишига умид билдирди.
«Оролбўйи ва Қорақалпоғистонни ривожлантириш шахсан мен учун устувор вазифадир. Бу борада учта йўналишда — экология, инфратузилма ва маданий тикланиш бўйича иш олиб боряпмиз. Нукусда очилиши бўлиб ўтадиган Орол маданият саммити ҳам фан, санъат ва жамият ўртасида ўзига хос мулоқот майдони бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Биз мулоқот ва ҳамкорликка очиқмиз. Фақатгина биргаликда биз Ер юзини асраб қолишимиз ва фарзандларимиз, набираларимиз ҳамда биздан кейинги барча авлодлар учун яхшироқ келажакни барпо этишимиз мумкин», — деб ёзади президент ёрдамчиси.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
10:51 / 24.05.2025
S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «ижобий» даражага яхшилади
20:52 / 18.05.2025