Ўзбекистон | 10:56 / 04.04.2025
1940
2 дақиқада ўқилади

Йўловчи божхона декларациясининг шакли ва мазмуни ўзгарди

Иқтисодиёт ва молия вазирининг "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи қабул қилинди.

Фото: Huffington Post

Ўзгартиришларга мувофиқ, йўловчи божхона декларацияси «А» ва «Б» саҳифалардан иборат.

«А» саҳифасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

• юқори ўнг бурчакда декларациянинг рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилади ва божхона органининг муҳри босилади;
• 1-бандда –  ҳаракатланиш тури (кириш, чиқиш), қайси давлатдан келаётганлиги, қайси давлатга кетаётганлиги, декларация тўлдирилган сана;
• 2-бандда –  шахс тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., туғилган санаси, жинси, паспорт маълумотлари, доимий яшаш давлати, фуқаролиги, 16 ёшгача бирга ҳаракатланаётган шахсларнинг мавжудлиги (уларнинг Ф.И.О. ва паспорт маълумотлари);
• 3-бандда –  божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар тўғрисидаги маълумотлар;
• 4-бандда – эквиваленти 100 млн сўмдан ошадиган миқдордаги нақд пул кўринишидаги миллий ва (ёки) чет эл валютасидаги пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар. 

«Б» саҳифаси фақат «А» саҳифасининг 3 ва 4-бандлари тўлдирилганда тўлдирилади. Ушбу саҳифада қуйидагилар кўрсатилади:

• 1-бандда – миллий ва чет эл валютасидаги нақд пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар;
• 2-бандда – ҳар қандай турдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар тўғрисидаги маълумотлар (буюмнинг номи, металл тури, оғирлиги, ўлчов бирлиги);
• 3-бандда – товарлар тўғрисидаги маълумотлар (фарқлаш хусусиятлари, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат рақами, берилган санаси, берган орган, миқдори, ўлчов бирлиги ва қиймати);
• 4-бандда – транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар (идентификация рақами ёки давлат рақами белгиси, тури ва русуми);
• 5-7-бандларда -–тақиқланган ва чекланган товарлар, шунингдек товарларни божсиз олиб кириш (олиб чиқиш) нормалари тўғрисидаги маълумотлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид