Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳукумати АҚШ билан ер қаъри бўйича келишув лойиҳасининг сизиб чиқишини текширади
Амалдорлар ёлғон детектори билан синовдан ўтказилади.
Украина президенти Владимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизматига (СБУ) Қўшма Штатлар билан ер қаъри бўйича келишув лойиҳасининг сизиб чиқишини текширишни топширди. Унда Америка компаниялари Украинанинг барча фойдали қазилмаларини қазиб олишда устувор ҳуқуққа эга экани айтилган.
Financial Times газетасининг Украина манбаларига таяниб хабар беришича, тергов доирасида турли идоралар мансабдор шахслари, жумладан, ёлғон детектори ёрдамида текширувдан ўтказилмоқда. Нашр манбалари қанча одам синовга юборилганига аниқлик киритмаган.
Украина президенти идораси бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди. СБУ Украина хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун қонун доирасида ҳаракат қилаётганини ва унинг фаолиятининг айрим тафсилотларини сир сақлашини айтди.
Украина ва АҚШ ўртасида ер ости бойликлари бўйича янги келишув лойиҳаси тафсилотларини март ойи охирида Олий Рада депутати Ярослав Железняк маълум қилган эди. Хусусан, у ҳужжатда Америка Қўшма Штатларининг хавфсизлик кафолатларига «ҳатто ишора» ҳам йўқлигини таъкидлади. Железняк шартнома лойиҳасининг нусхасини қаердан олганини тушунтирмади.
Украина расмийлари бу келишув лойиҳаларидан фақат бири эканлигини таъкидлаб, шартнома муҳокамаси давом этаётганини таъкидлади.
FT таъкидлашича, ёлғон детектори тести «мунозарали амалиётдир». Бундай текширув натижалари ишончсиз бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025