Буюк Британия соҳилларидан Россия атом сувости кемаларини кузатишда фойдаланган датчиклар топилди
Ушбу сенсорли датчиклар Москва томонидан ядровий жанговар каллаклари мавжуд Vanguard сувости кемасининг ҳаракатини кузатиш мақсадида ўрнатилган.

Фото: PA images
Буюк Британия яқинидаги сувлардан Россия мамлакатнинг атом сувости кемаларини кузатишда фойдалангани тахмин қилинаётган сенсорли датчиликлар топилди. Бу ҳақда Британиянинг собиқ мудофаа вазирлари, юқори мартабали ҳарбий хизматчилари ва экспертларга таяниб The Sunday Times хабар берди.
Датчикларнинг бир нечтаси соҳилга чиқиб қолгани сабаб топилган. Қолганлари Британия флотининг мина изловчи кемалари ёрдамида аниқланган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги версиясига кўра, улар Москва томонидан ядровий жанговар каллаклари мавжуд ракеталар ўрнатилган тўртта Vanguard сувости кемасининг ҳаракатини кузатиш мақсадида ўрнатилган.
Газета суҳбатдошларининг таъкидлашича, тахминан 2020 йилдан бери Британия учун «муҳим аҳамият касб этувчи» сувости кабеллари яқинидан Россиянинг сувости дронлари топилган. Улар атрофида ҳеч қанақа кема ёки сувости кемалари бўлмаган — бу дронлар кобелларга яқинлашиш учун узоқ масофани босиб ўтишига тўғри келганини англатади. Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг ҳисоблашича, дронлар сувости коммуникациясига шикаст етказишга уринган, аммо бугунги кунда буни исботловчи ҳеч қандай далиллар йўқ.
The Sunday Times’нинг Мудофаа вазирлигидаги уч манбасининг қайд этишича, Украинага қарши уруш бошлангунга қадар Лондонда россиялик миллиардерларга тегишли суперяхталардан Британия қирғоқларини разведка қилишда фойдаланилгани бўйича разведка маълумотларига бўлган. Мақолада бунга бир нечта мисол ҳам келтирилган. 2018 йилда причалда «россиялик олигархга» тегишли улкан яхта аниқлангани сабаб HMS Albion десант кемаси Лимассолдаги портни тарк этишга мажбур бўлган. Экипаж яхтани яширин кузатувда гумонлаб, портни тарк этишга қарор қилган.
Юқори мартабали ҳарбийлар журналистлар билан суҳбатда сув остидаги технологик қарама-қаршиликни совуқ уруш даврида АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасидаги космик пойгага қиёслади.
Мавзуга оид

08:30
Британия ва Франция «Кўнгиллилар коалицияси» мудофаа вазирларини йиғмоқда

16:24 / 06.04.2025
Буюк Британия гипертовушли ракета двигателини муваффақиятли синовдан ўтказди

22:38 / 05.04.2025
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди

00:46 / 01.04.2025