Жаҳон | 08:51 / 06.04.2025
13688
4 дақиқада ўқилади

Россия Кривий Риҳга ракета зарбаси йўллади – фотолар

19 киши ҳалок бўлган, шундан тўққиз нафари болалар. РФ мудофаа вазирлиги украин ҳарбийлари тўпланган ресторанга «юқори аниқликдаги зарба» йўлланганини хабар қилган.

РФ қуролли кучлари 4 апрел куни кечқурун Кривий Риҳ бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Зарба турар жой кварталига тўғри келган ва кўплаб қурбонларга сабаб бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, зарба оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 нафарни ташкил этмоқда. 5 апрел куни Кривий Риҳ мудофаа кенгаши раҳбари Олександр Вилкул қурбонларнинг деярли ярми – болалар бўлганини айтди. Яна 68 киши жароҳатланган, шундан 40 нафари шифохонага ётқизилган. Шунингдек, 34 та кўп квартирали уй, олтита ўқув биноси, дўконлар, умумий овқатланиш жойи ҳамда бошқа фуқаролик инфратузилма объектлари шикастланган. Украина қуролли кучлари бош штаби маълумотига кўра, Россия максимал зарар етказиш учун кассетали ўқ-дориларга эга «Искандер М» ракетасини қўллаган. РФ мудофаа вазирлиги эса, ўз навбатида, Кривий Риҳдаги ресторанлардан бирида йиғилган украиналик ҳарбийлар устига «юқори аниқликдаги зарба» берилганини хабар қилган.

Кривий Ригга қилинган ҳужумни Украина президенти Володимир Зеленский изоҳлади. «Россия ҳар куни зарба беради. Ҳар куни одамлар ҳалок бўлмоқда. Бунинг давом этишига биргина сабаб бор: Россия ўт очишни тўхтатишни истамаяпти ва биз буни кўриб турибмиз. Буни бутун дунё кўриб турибди. Ҳар бир ракета, ҳар бир ҳужумкор дрон Россия фақат урушни хоҳлашини исботлайди», — деб ёзган Зеленский. Бир кун аввал ҳам Россиянинг ушбу шаҳарга берган ракета зарбаси оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган, яна 14 киши яраланганди.

Кривий Риҳда РФ қуролли кучларининг 4 апрел кунги ракета зарбасидан шикастланган кўп квартирали уй
Днипропетровск маъмурияти раҳбари Сергея Лисакнинг Telegram-канали / Reuters / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси келган жойда ёниб кетган автомобил
Украина ФВДХ / EPA / Scanpix / LETA
Кривий Риҳда яшовчи аёл Россия ракетаси ўлдирган эрининг қўлидан тутиб турибди
Na Chasi media / AP / Scanpix / LETA
Ракета зарбасидан жабрланган ҳудуднинг 5 апрелга ўтар кечасидаги умумий кўриниши
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Болалар каруселидаги қон доғлари; Украина расмийларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида кўплаб болалар бор, чунки ракета учиб келган жой яқинида болалар майдончаси бўлган.
Днипропетровск маъмурияти раҳбари Сергея Лисакнинг Telegram-канали
Зарбадан вайрон бўлган уйдаги квартиралардан бирини тозалаётган аёл
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Кривий Риҳда патологоанатомик халтага солинган жасад яқинида турган аёл
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Зарба оқибатида ҳалок бўлган яқин кишисига аза тутаётган эркак
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Фавқулодда хизматлар ходимлари ракета зарбасидан шикастланган уй фонида жасад олиб ўтмоқда
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси жойини ўраб олаётган полициячилар яқинида ётган қурбонлардан бирининг жасади
Reuters / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси берилган жой яқинида турган маҳаллий аҳоли вакили
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
10.jpg
1.jpg
2.jpg
3.jpg
4.jpg
5.jpg
6.jpg
7.jpg
8.jpg
9.jpg
11.jpg
12.jpg

Мавзуга оид