Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Олимлар 1879 йилдан бери қайд этилган сейсмик фаолликларга оид маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келди.
Хитойлик сейсмологлар гуруҳи Хитой ва унинг атрофидаги ҳудудларда кучли зилзила кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар беради South China Morning Post.
Пекин ер силкинишлари агентлиги катта муҳандиси Чжу Хунбиня раҳбарлиги остида фаолият юритувчи тадқиқотчилар Хитой ва унга туташ ҳудудларда яқин йилларда март ойида Мянмада кузатилгани каби кучли зилзила содир бўлиши мумкинлигини аниқлади.
Олимлар зилзилаларнинг асосий олтита даврини аниқлаш учун 1879 йилдан бери қайд этилган сейсмик фаолликларга оид маълумотларни таҳлил қилиб чиққан.
Март охирларида Мянмада 7,7 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Ер ости силкинишлари Таиланд, Хитой ва Ветнамда ҳам кузатилган. Мянмада зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3,5 минг кишига яқинлашди, шунингдек, 4,6 мингдан зиёд одам жароҳат олди.
ЖССТга кўра, Мянмада ҳаётий муҳим ёрдам тақдим этиш, касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва асосий тиббий хизматларни тиклаш учун зудлик билан 8 миллион доллар (7,4 миллион евро) керак.
Мавзуга оид
21:32 / 27.05.2025
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025