Кремль нефть бозоридаги «ўта нотинч» вазиятдан хавотир билдирди
Жаҳонда нефть нархи қуламоқда, бу Россия бюджетини тўлдиришда муаммоларни юзага келтиради.

Фото: Bloomberg
Жаҳон нефть бозоридаги «ўта нотинч», таранг ва эмоционал ҳолат АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан дунёнинг аксарият давлатларига бож тарифлари жорий этиш қарори билан боғлиқ, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Кремль вакили нефтнинг жаҳон нархлари Россия бюджетини тўлдириш учун жуда муҳим эканлигини эслатди. У Россиянинг иқтисодий органлари мамлакат иқтисодиёти учун «ушбу халқаро иқтисодий бўрон оқибатларини минималлаштириш» учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилаётганини ва қилишини таъкидлади.
2 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатларига кенг кўламли божлар жорий этилишини маълум қилди. Бундан ташқари, 3 апрель куни саккизта ОПEК+ давлати май ойидан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 411 минг баррелга (баррелга) оширишини маълум қилди, бу уч ойлик ўсишга (135 минг баррель) тенг.
Шу фонда Brent нефть нархи ўтган ҳафтада 9,87 фоизга тушиб, баррелига 65,58 долларни ташкил қилди. 7 апрель куни эрталаб пасайиш давом этди ва нарх 2021 йил апрелидан бери илк бор 63 доллардан пастга тушди.
Шунингдек, Россиянинг Urals нефти нархи бир баррель учун 50 долларгача тушди. Бу жорий йилги бюджет учун мўлжалланган режадаги нархдан қарийб 20 долларга паст.
Мавзуга оид

23:47 / 07.04.2025
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

21:50 / 07.04.2025
Apple бож жорий қилинишидан олдин АҚШга бешта самолётда iPhone келтирди

21:43 / 07.04.2025
АҚШда 14 ёшли ўсмир юрак касалликларини саноқли сонияларда аниқлашга қодир иловани ишлаб чиқди

21:14 / 07.04.2025