Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилайди
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари икки давлат раҳбарлари ўртасида имзоланган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жидда шаҳрида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашди.
"Ҳамкасбим Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан жаноблари билан бирга мунтазам мулоқотлар ва алмашинувлар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашини қайд этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида".
Қайд этилишича, раҳбарлар ўртасида имзоланган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, IV олий даражадаги стратегик кенгашни Тошкент шаҳрида ўтказиш, имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид

12:20
Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади

08:12
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди

11:09 / 28.04.2025
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат

09:20 / 18.04.2025