Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT
Сурияда Башар Асад режими фойдаланиб келган кимёвий қурол омборлари ҳали ҳам мавжуд экани маълум қилинди.

Фото: Reuters
Сурияда Башар Асад режими қулаганидан кейин кимёвий қуролларни сақлашга мўлжалланган 100 дан ортиқ объектлар сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) маълумотларига таяниб, The New York Times хабар берди.
Ташқи тадқиқотчилар, нотижорий гуруҳлар ва разведка томонидан қўлга киритилган маълумотларга кўра, Сурияда фуқаролик уруши вақтида исёнчилар ҳамда тинч аҳолига қарши фойданаилган кимёвий қурол омборлари ҳали ҳам мавжуд.
Таъкидланишича, Башар Асад режими таркибида зарин, хлор ва иприт каби заҳарли моддалар мавжуд қуроллардан фойдаланган. Урушнинг дастлабки йилида ҳукумат кимёвий қуроллар ишлаб чиқариш ва сақлаш бўйича 27 та объект борлигини тан олган. КҚТТ экспертлари мазкур объектларни кўздан кечириб, уларни ёпиш бўйича кўрсатма берган.
Маълумотларга кўра, собиқ режим кимёвий қуроллардан камида 2018 йилга қадар фойдаланиб келган. Бундан ташқари, Асад ҳукумати асосий кимёвий воситаларни импорт қилиш билан ҳам шуғулланган. Кимёвий қуроллар сақланадиган айрим омборлар сунъий йўлдошлар ёрмида топиб бўлмаслиги учун ғорлар ёки бошқа жойларга яширилгани тахмин қилинмоқда.
«Экспертлар жангарилар гуруҳлари кимёвий қурол ишлаб чиқариладиган бу каби қўриқланиши ёмон бўлган объектларни қўлга киритиши мумкинлигидан хавотирда», — дейилади хабарда.
Сурия Мудофаа вазирлиги ўтган ой Башар Асад режими тарафдорларига қарши операция якунланганини маълум қилганди. Тўқнашувлар оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти тинч аҳоли.
Башар Асад 2024 йил декабрь ойида исёнчиларнинг тезкор ҳужумидан сўнг Сурияни тарк этган. Икки ҳафтадан кам давом этган жанглардан сўнг Ҳайъат Таҳрир аш-Шом ҳаракати вакиллари Дамашқни эгаллади ва бу Асад режимининг қулашига олиб келди. Кейинчалик Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Россиядан бошпана топгани маълум бўлди.
Мавзуга оид

16:53 / 08.04.2025
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръанинг акаси президент маъмурияти бош котибига айланди

16:50 / 30.03.2025
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?

00:55 / 28.03.2025
Трамп маъмурияти Суриядаги «Оқ каскалар» ташкилотини молиялаштиришни қисман тўхтатди

21:56 / 25.03.2025