Туркия мухолифати Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши намойишларни давом эттиради
Ўзғур Ўзел намойишларни давом эттиришга ваъда берди. Мухолифат президентлик сайловларини «ноябрдан кечиктирмай» ўтказишни талаб қилмоқда.

Фото: AP
Туркиянинг энг йирик мухолифатдаги Республика халқ партияси раҳбари, 50 ёшли Ўзғур Ўзел партия ҳар ҳафтанинг дам олиш кунлари турли шаҳарларда Истанбул собиқ мэри, навбатдан ташқари сайловларда президентликка номзод сифатида кўрсатилган Акром Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши норозилик намойишлари ташкиллаштиришини маълум қилди. Ўзел 6 апрел, якшанба куни партиянинг навбатдан ташқари қурултойида нутқ сўзлади.
Бундан ташқари, Республика халқ партияси ҳар чоршанба куни кечқурун Истанбулнинг турли ҳудудларида митинглар ўтказади, дея аниқлик киритди Reuters.
Республика халқ партиясининг навбатдан ташқари қурултойи расмийлар 2023 йилги қурултой пайтидаги қонунбузарликлар бўйича прокуратура текшируви пайтида ишончли шахсни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилганидан кейин чақирилди.
Имомўғли қўлга олинганидан кейин бир ҳафта ичида партия ҳар куни кечқурун Истанбул муниципалитети биноси олдида катта митинглар ўтказди ва ўтган ҳафта охирида шаҳар туманларидан бирида катта намойиш ташкиллаштирди.
Ўзел яна партия раиси этиб сайланди. Dpa ахборот агентлиги маълумотларига кўра, сиёсатчи 1276 делегат овозидан 1171 тасини олган. Республика халқ партияси етакчиси, шунингдек, Туркияда муддатидан олдин президентлик сайловларини жорий йилнинг ноябр ойидан кечиктирмай ўтказиш таклифини такрорлади, дея аниқлик киритди AFP.
Республика халқ партияси Имомўғли учун озодлик ва эрта сайловлар ўтказиш талаби билан рамзий имзо тўплаш кампаниясини бошлади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

18:19 / 09.04.2025
Ўзбекистон фуқаролари Туркияда яшаш учун рухсатнома эгалари орасида етакчилар қаторида

17:01 / 08.04.2025
Эрдўған мухолифат партияси етакчисини судга берди

14:15 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилайди

18:57 / 02.04.2025