Жаҳон | 08:40
2607
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: Ҳужумлар кўпайганини ҳисобга олсак, Россияга босим етарли эмас 

Украина президенти дунё Россия ўққа тутишига етарлича жавоб бермаётганини танқид қилди. «Россия ўзининг асл ниятини кўрсатмоқда – дунё рухсат бергунча террорни давом эттириш», — деди Зеленский.

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official

Россияга босим «ҳали етарли эмас» ва Россиянинг Украинага ҳар кунги зарбалари буни исботламоқда. Украина президенти Володимир Зеленский 6 апрел, якшанба куни Telegramʼда бунга ишонч билдирди.

Украина раҳбари Киевга баллистик зарбалар берилганини, Киев вилоятига учувчисиз учоқлар томонидан берилган зарбалар, Миколайив, Суми, Харкив, Хмелнитский ва Черкасск вилоятларига қилинган ҳужумларни эслади. «Ҳаво ҳужумлари сони ортиб бормоқда. Россия ўзининг ҳақиқий ниятини мана шундай кўрсатмоқда — дунё имкон бергунча террорни давом эттириш», — дея таъкидлади Зеленский.

Ўтган ҳафтада Украинада 1460 дан ортиқ бошқариладиган ҳаво бомбалари, қарийб 670 та ҳужумкор учувчисиз учоқлар ва 30 дан ортиқ турли турдаги ракеталар учирилди, уларнинг йигирмадан ортиғи 6 апрелга ўтар кечаси учирилган. «Улар (Россия қуролли кучлари) ўйин майдончаларида ўйнаётган болаларга қарши курашмоқда», — деб ёзди Украина президенти Россиянинг Кривий Ригга берган зарбалари, ҳужум натижасида камида тўққиз нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлганини назарда тутиб.

Мавзуга оид