Жаҳон | 18:21 / 08.04.2025
1231
1 дақиқада ўқилади

Чехия бош вазирининг Х’даги аккаунти бузиб кирилди ва у орқали фейк постлар эълон қилинди

Улардан бирида «Россия қўшинлари Калининград билан чегара яқинида Чехия армиясига ҳужум қилгани ҳақида» ёзилган.

Фото: EPA-EFE

Чехия бош вазири Петр Фиаланинг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунти бузиб кирилди ва у ерда фейк постлар жойлаштирилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг матбуот хизматига таяниб Ceske Noviny нашри хабар берди.

Бош вазир аккаунти орқали эълон қилинган постларнинг бирида «Россия қўшинлари Калининград билан чегара яқинида Чехия армиясига ҳужум қилгани ҳақида» ёзилган.

Яна иккита постда Чехия президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган Америка божларига қарши санкциялар тайёрлаётгани тўғрисида сўз боради.

Кўп ўтмай, постлар ўчириб ташланган.

Чехия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, бош вазирнинг аккаунти икки босқичли ҳимояга эга бўлган. «Барча хавфсизлик чораларига қарамай, бош вазирнинг Х ижтимоий тармоғидаги профили бугун эрталаб ҳужумга учради», — дейилади ҳукумат хабарида.

Мавзуга оид