Дунёда ўтган йили 1518 киши қатл этилди — бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткич
Ушбу ҳисоботни тузишда Хитой, КХДР ва Ветнамда ўлимга ҳукм қилинганлар сони ҳисобга олинмаган.

Фото: AP
2024 йилда дунёнинг 15 та давлатида 1518 киши қатл этилди, дейилади Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботида. Бу 2015 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир (ўшанда 1634 та қатл этиш ҳолати рўйхатга олинган).
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, уларнинг маълумотлари «Хитойда қатл этилган минглаб одамларни» ўз ичига олмайди. Бундан ташқари, ташкилотда КХДР ва Ветнамда ўлимга ҳукм қилинганлар, шунингдек, жанговар ҳаракатлар давом этаётган Сурия ва Фаластинда ўлдирилганлар сони бўйича ҳам маълумотлар мавжуд эмас.
Ҳисоботда қайд этилишича, ўлим жазоси қўлланаётган давлатлар сони бутун кузатувлар тарихида кетма-кет иккинчи йил энг паст даражада қолмоқда.
Ўтган йили ўлим жазосининг катта қисми Эрон (972), Ироқ (63) ва Саудия Арабистонида (345) ижро этилган. Қатл этилганларнинг 1380 таси ушбу давлатлар ҳисобига тўғри келмоқда. Мазкур учта давлатда ўтган йили ўлимга ҳукм қилинганлар сони ундан олдинги йилга нисбатан ошган.
«Эрон, Ироқ ва Саудия Арабистони сўнгги бир йилда инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ва одамларни гиёҳвандлик ҳамда терроризм билан боғлиқ айбловлар билан шафқатсизларча ҳаётдан маҳрум этиш орқали ўлим ҳолатларининг кескин ошиши учун жавобгар», — дейди Amnesty International бош котиби Агнес Калламар.
Шу билан бирга, Калламарнинг таъкидлашича, Эрон ва Саудия Арабистонида ўлим жазоси «гапиришга журъат этганларнинг овозини ўчириш учун» қўлланади.
Мавзуга оид

21:53 / 15.04.2025
Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?

17:26 / 15.04.2025
The Guardian: АҚШ Эронга уран захирасини Россияга топширишни таклиф қилди

12:30 / 15.04.2025
Эрон ташқи ишлар вазири Арағчи Москвага ташриф буюради

16:43 / 13.04.2025