Жамият | 10:47 / 08.04.2025
3256
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ҳайдовчи 25 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди

Ҳайдовчи ЙПХ ходимларини машинада 17 нафар бола бор, дея алдашга уринган. Аммо санаб кўрилганида улар 25 нафар эканлиги маълум бўлган. “Ҳар куни икки рейсга босардим”, деган ҳайдовчи.  

Жомбой туманида Damas ҳайдовчиси 25 нафар бола билан ҳаракатлангани аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ хабар берди.

Машина ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимларини машинада 17 нафар бола бор, дея алдашга уринган. Аммо санаб кўрилганида Damas'да 25 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланган.

Белгиланган ўриндиқдан кўп йўловчи олиб кетаётган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.

“Тўғри, мумкин эмас. Ҳар куни икки рейс қилардим. Нима дейишни ҳам билмай қолдим”, деган ҳайдовчи. Аслида 25 нафар болани Damas машинасида “икки рейс”да ҳам ташиш мумкин эмас.

Ҳайдовчи ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.

Олдинроқ Қорақалпоғистонда 27 нафар болани ташиётган Damas аниқланганди.

Мавзуга оид